23 май 2020 155

Саховатдан кўнгиллар шод

Мамлакатимизда Рамазон ойининг савоб ва эзгуликлари билан уйғунлашиб амалга оширилаётган “Саховат ва кўмак” халқ ҳаракати тадбири ўзгача аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев вилоятнинг Қамаши туманида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногиронлари Қундуз Хамдамова ва Парда Жовлиев ҳамда Эъзоза Бекмуродованинг хонадонига ташриф буюриб, оиласига “Саховат ва кўмак” тадбири доирасида 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бундан ташқари, мазкур фуқароларга газ плитаси ва баллонлари ҳам олиб берилди. “Саховат ва кўмак” халқ ҳаракати тадбири доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага