30 апрел 2020 365

Сардоба туман ИИБ томонидан тазйиққа учраган яна бир аёлга «Ҳимоя ордери» берилди

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни таъзийқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон Қарорида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган олинган. 

Сардоба тумани "Наврўз" МФЙ, “Ўқитувчилар” кўчаси 5/10-уйда яшовчи С.Книнг аризасида ўғли томонидан доимий равишда тазйиқ ва зўравонлик ишлатиб, пулларини олиб чиқиб спиртли ичимлик истеъмол қилиб келаётганлиги баён қилинган. 

Ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида Сардоба туман ИИБ ХПБ ҲҚМБ катта инспектори лейтенант Л.Пўлатова ҳамда маҳалла етакчи мутахассиси Г.Ғозибоева билан биргаликда фуқаро С.К нинг хонадонига ташриф буюриб, С.К нинг ўғли Д.К доимий равишда онасининг топган маблағини ундан сўрамасдан яширинча олиб чиқиб кетиб, онаси С.К ни тазйиқ ва зўравонлик ишлатган ҳолда пулларини олиб чиқиб спиртли ичимлик истеъмол қилиб келганлиги онаси С.К билан доимий жанжал бўлиб келганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро С.К га тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “ҳимоя ордери” ҳақида маълумот бериб огоҳлантирилган ҳолда фуқаро С.К га ҳимоя ордери берилиб, фуқаро Д.К расмий огоҳлантирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага