31 октябр 2020 234

Қонликўл туманида мажбурий никоҳ учун ўғирланган аёл бўйича жиноят иши қўзғатилган

13 октябрь куни соат 20:00 да, 30 ёшли Д.Е., танишлари 29 ёшли Р.Ж. ва 30 ёшли П.Б.,лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 24 ёшли Г.С.,(аёл)ни унинг эркига хилоф равишда Қонликўл тумани Маденият МФЙ Сари-олтин кўчаси чорраҳасида Г.С.,(аёл)ни уйига қайтаётганлигидан фойдаланиб, унинг орқасидан бориб унга куч ишлатиб, мажбуран Д.Е.,нинг номида бўлган П.Б., бошқариб юрган “Nexia-2” русумли автомашинасига миндириб, уни Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйига олиб боришиб, Г.С.,ни Д.Е., билан никоҳда бўлиш учун ўғирлашган.

Ҳолат юзасидан Г.С., туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи ходимлари чиқиб кўздан кечириш ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишган. Д.Е.,нинг номида бўлган “Nexia-2” русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қонликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага