20 май 2020 468

Қирғизистон Республикаси ИИВ Академияси ходим ва курсантлари Бишкек шаҳри аҳолиси билан профилактик суҳбатлар ўтказишди

ҚР ИИВ Академияси ходим ва курсантлари коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасида Бишкек шаҳар аҳолиси билан профилактик суҳбатлар ўтказишди. Улар шаҳар кўчаларида фуқароларга шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, одамлар тўпланган жойларга бормаслик ва қўлланилаётган чора-тадбирларга нисбатан масъулиятли бўлиш борасида тушунтириш ишлари олиб боришди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари имкон борича уйда қолишни ва агар эҳтиёж бўлмаса, кўчага чиқмасликни тавсия қилиб, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашмагунга қадар коронавирусдан сақланишнинг белгиланган тартибларига ҳамда «ўзини ўзи яккалаш» тамойилига қатъий риоя қилиш кераклигини уқтиришди. 

Қирғизистон ИИВ Академияси Ахборот хизмати 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага