15 май 2020 132

Пухта эгалланган назарий билимлар қонун устуворлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади

Барчамизга маълумки бугунги кунда жамиятимизда тинчлик осойишталикликни таъминлаш ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари билан бир қаторда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам самарали хизмат олиб бормоқдалар.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ҳамда ходимларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш борасидаги назарий билимларини янада ошириш, уларнинг бу борадаги касбий маҳоратларини юксалтириш борасида Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  бошқармасининг малакали ходимлари томонидан семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

“Маъмурий ҳуқуқбузарлик: унинг турлари”, “Маъмурий жавобгарлик”, “Маъмурий жазо чоралари”, “Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш”, “Маъмурий-процессуал ҳужжатларни тайёрлаш”, “Маъмурий ҳуқуқбузарларни ҳисобга олиш”,  “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш”, “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш”, “Жамоатчилик назорати масканларидан самарали фойдаланиш усуллари”, “Ҳуқуқбузарликка қарши курашда маъмурий органлар ҳамкорлиги” номли мавзулар остида ташкил этилаётган ушбу семинар-тренинглар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасидаги фаолиятларида қонун устуворлигини таъминлашда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага