31 октябр 2020 276

Ўзбекистон туманида автомашина олиб қочган шахс ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланиб ушланди

28 октябрь куни соат 22:00 ларда фуқаро Э.Қ. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда, Оқмачит қишлоғида жойлашган ошхона олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қолдирилган М.Н.га тегишли бўлган “Nexia-1” русумли автомашинасини олиб қочиб, автомашинани Қўқон шаҳри ҳудудида бошқариб юрган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати ходимлари томонидан аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага