7 октябр 2020 282

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Ҳиндистон элчихонаси ҳарбий атташеси ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Вазирлик Моддий-техника таъминоти, Молия-иқтисод ва Халқаро ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимлари билан Ҳиндистон элчихонаси ҳарбий атташеси Нипуна Aнанд ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги кўплаб соҳалардаги халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилиб, идоралар ўртасидаги моддий-техника соҳасидаги ўзаро манфаатли шартномалар ҳамда ички ишлар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда илғор технологияларни жорий этиш лозимлиги муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яқин келажакда ўзаро тажриба алмашиш ва мавжуд ҳамкорликни қонуний мустаҳкамлаш учун амалий ташрифлар ташкил этиш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага