23 май 2020 39

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан хотин-қизлар масалалари бўйича ички ишлар органларида жорий этилган катта инспектор лавозимлари ўтган қисқа давр ичида жамиятимизда ижобий жиҳатларини кўрсата олди десак муболаға бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда кундалик ҳаётида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан бирон-бир муаммога дуч келган хотин-қизларимиз ўзларининг дарду-ташвишларини дилдан айта оладиган самимий сирдошга эга бўлдилар.

Айни кунларда Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибидаги хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар “Жиноятчиликка қарши кураш ойлиги” доирасида вилоятдаги маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида бўлиб ўтаётган учрашувларда вилоятимизда хотин-қизларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликка қўл уриши ёки аксинча хотин-қизларнинг жиноят қурбони ёки оилада зўравонлик ва тазйиққа дучор бўлишини олдини олиш юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилмоқда.

Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан оилавий келишмовчилиги бўлган хотин-қизлар билан якка ёки вазиятдан келиб чиққан ҳолда психологлар, кайвони онахонлар, отинойилар иштирокида суҳбатлар ўтказилаётганлиги, оила-турмуш доирасида келиб чиқиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олишда муҳим рол ўйнамоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага