17 май 2020 663

Ўткан кунлар: чорраҳа қироличаси

Бир вақтлар пойтахтда синов тариқасида йўлларда тартибни назорат қиладиган аёллар бўлинмаси ташкил этилган эди. Aёллар зарур кўникмаларни тезда ўзлаштириб, марказий кўчалардаги ҳаракатни тартибга солишни бошладилар. Улар орасида кичик сержант Нигора Жўрабойева ҳам бор эди. Ёш ва истеъдодли Нигора мактаб давриданоқ ушбу касбга катта қизиқиш билдиб, "Светофор" викториналарида фаол иштирок этарди.

Бўлажак чорраҳа қироличаси 1956 йилда Тошкент вилоятида оддий оилада таваллуд топган. Ота-онасининг қаршилигига қарамасдан, Нигора ички ишлар органларида хизмат қилишга қатъий қарор қилди. Мактабни битиргач, у бир муддат Тошкент вилояти Чиноз туманидаги ўт ўчирувчиларнинг ихтиёрий жамиятида инструктор бўлиб ишлади, 1976 йилнинг июль ойида эса ички ишлар органларида – Тошкент шаҳар ИИБ давлат йўл ҳаракати полицияси бўлимининг 1-сон йўл инспекциясининг алоҳида бўлими инспектори сифатида иш бошлади.

Нигора Тошкент ички ишлар органлари мактабини якунлаб, 1991 йилда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг ҳуқуқшунослик факультетини муваффақиятли тугатган. Унинг дўстона ташқи кўриниши, одамлар билан мулоқот қилиш қобилияти, тартибсизликларга муросасиз муносабати, қатъий қарорлар қабул қилиши Тошкент аҳолиси ва раҳбарият эътиборини тортди. Хизмат давомида Журабоева бир неча бор Ички ишлар вазирлиги ва мамлакат раҳбарияти томонидан рағбатлантирилган.

Шаҳар йўлларидани тартибни назорат қилиб турган ходимани кўрган ҳайдовчилар йўл қоидаларини қасддан бузиб, йўл-патрул хизмати ходимаси бўлган Нигора билан гаплашмоқчи бўлишарди. Кўплаб газеталарда аёллар бўлимининг пайдо бўлиши ҳақида ёзилганига ва кўпчилик буни билишига қарамсдан, ҳайдовчилар учун уни ўз кўзи билан кўриш бутунлай бошқача туюларди.

- У пайтларда ишлаш осон эмас эди, ҳозирги техникалар йўқ эди. Уйга ўзимиз етиб олар эдик, – деб эслайди Нигора Aбдураҳмоновна. – Бугун эса касбий ривожланишимда менга ёрдам берган устозларимни илиқлик билан ёдга оламан. Хизматимнинг бошида Aлижон Aлашев ва Aбдумалик Йўлдошев каби устозлар аёллар бўлинмасини бошқарганлар. Улар менга керакли тавсиялар бериб, касб сирларини ўргатар эдилар.

Пойтахт Ички ишлар бошқармасининг давлат йўл ҳаракати инспекцияси бўлимига Республика ИИВ ДАИ жамоат тартибини сақлаш полицияси инспектори сифатида хизматга кирган Нигора Aбдураҳмоновна 27 йил фаолият юритди. Кейинчалик у яна бир неча йил давомида Aхборот марказида инспектор лавозимида ишлади. Бу ажойиб аёлнинг хизматларига муносиб баҳо берилди: 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан у "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланди. Ички ишлар органларидаги 36 йиллик хизматидан сўнг, Нигора Жўрабоева подполковник унвонида истеъфога чиқди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага