23 май 2020 81

Ўсмир йигит ўзи ишлаб келган ёқилғи шаҳобчасидан ўғрилик содир этган

18 май куни Кармана туманида жойлашган МЧЖ раҳбари 46 ёшли С.М. ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, 18-кунга ўтар кечаси номаълум шахс унга тегишли МЧЖ га қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасининг оператор хонасига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонадаги темир сейфдан 29 345 000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий шаҳрида яшовчи, МЧЖ да оператор ёрдамчиси бўлиб ишловчи 21 ёшли Д.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил сифатида 29 345 000 сўм пуллар расмийлаштирилиб олинган.

Д.Б. жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага