27 октябр 2020 193

Оқолтинда икки машина тўқнашди ва ёниб кетди

26 октябрь куни соат 18:45 ларда ҳайдовчи А.Н. "Нексия" автомашинасини Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган 4Р-33 автомобиль йўлининг 9-км.да "Гулистон-Учтом" йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб тезлик юқори бўлганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига ўтиб кетиб, ушбу йўналишда келаётган "Шевроле-Нива" автомашинаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситалари буткул ёниб кетган.

Ҳайдовчиларга ёнғиндан зарар етмаган, ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар енгил тан жароҳати олиб касалхонага мурожаат қилган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага