22 октябр 2020 163

Оқолтин туманида "Нексия" ва "Ласетти" иштирокида ЙТҲ содир бўлди

20 октябрь куни соат 12:10 ларда фуқаро Ч.М. ўзига тегишли "Нексия-2" автомашинасини Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 7-км.да бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама қарши томонига ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган фуқаро Э.Ж. бошқарувидаги "Ласетти" автомашинаси билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, "Нексия-2" автомашинасида бўлган ҳайдовчи аёлнинг 12 ёшли қизи Х.М. енгил тан шикасти олиб, биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага