25 апрел 2020 292

Оилавий тадбиркорлик – давлат иқтисодига кўмак

Сўнги йилларда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, давлат бошқарувидаги фаоллигини ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ходимлари томонидан айни шу мақсадларда жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Вилоят 3-секторига қарашли Вобкент туманида ўтказилган ўрганишлар давомида тумандаги тадбиркор Б.Қўчқоров раҳбарлиги остида фаолият юритаётган “Премьер текстил Вабкент” МЧЖ оилавий корхонаси фаолияти ўрганилди.

Корхонада 8 нафар хотин-қизлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда трикотаж махсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқдалар. Бу аёллар юртимизда кечаётган синовли кунларда ҳалол меҳнат қилиб, биринчи ўринда оиласи, халқимиз ва юритимиз иқтисодиётига ўзларининг оз бўлсада ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Ўрганишлар давомида карантин ҳолатида Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ тўсиқсиз эркин ҳаракатланишга рухсат берилган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича суҳбатлашилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага