23 май 2020 128

Нурота тумани ИИБ томонидан навбатдаги гиёҳвандликка чек қўйилди

Нурота тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан “Қорадори-2020” профилактик тадбири давомида, тумандаги “Амир Темур” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро В.Ш. нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, яширин равишда томорқасида таркибида наркотик моддаси мавжуд бўлган 5 туп гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди. Навоий вилояти ИИБ ЭКБ нинг хулосаларига кўра, ушбу гиёҳлар, ҳақиқатда, таркибида наркотик моддаси мавжуд экинлардан ҳисобланган “Каннабис” ўсимлиги эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан В.Ш. га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Таассуфки, баъзи фуқаролар хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканлигини билсаларда, қасддан ҳуқуқбузарликлар содир этиб, кейин пушаймонлигини билдиришади. Сўнгги пушаймоннинг душманлиги ҳеч кимга сир эмас. Жиноятга эса жазо муқаррар.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага