18 май 2020 582

Новосибирскда полициячилар талончиликда гумон қилинувчи шахсни қўлга олишди 

2019 йилнинг 6 июнь куни Ленин туманида талончилик жинояти содир этилган. Соат 17:00лар атрофида 26 ёшли аёл Забулаева кўчасида жойлашган уйга кириб, зинадан кўтарилаётганида  аввал бирга яшаган инсонига дуч келади. Эркак тўсатдан жабрланувчини ерга ағдариб, унга бир неча бор пичоқ билан жароҳат етказган ва шундан сўнг смартфонини олиб қўйиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Аёл касалхонага етказилган. 

Мазкур ҳолат бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 162 модда, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятчини «иссиқ изи»дан тутишнинг имкони бўлмади, бироқ у юқорида кўрсатилган жиноятни содир этгандан сўнг бир неча соат ичида Новосибирск вилоятини тарк этгани ҳақида маълумот келиб тушган. 

Гумонланувчининг яширинган жойини аниқлаш бўйича тинимсиз ишлар олиб борилди. Сурати туширилган фоторобот барча ҳудудларга тарқатилди. 30 ёшли фуқаро полиция ходимлари томонидан федерал қидирувга берилди. 

Шу йилнинг май ойида кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлар натижасида Россия ИИВ ЖКнинг Новосибирск вилояти бўйича Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари Новосибирск шаҳри бўйича Россия ИИВ бошқармаси ва «Ленинский» полиция 7-бўлими тезкор ходимлари томонидан Новосибирскнинг Октябрь туманида жиноятда гумонланувчи шахс ижара уйида қўлга олинди. 

Полиция ходимларининг аниқланишича, жиноят содир этгандан сўнг у йўл-йўлакай автомобилларда ҳаракатланган ва бир неча шаҳарларда бўлган, Новосибирскка қайтганидан тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. 

Ҳозирда полиция ходимлари гумонланувчининг Новосибирск вилояти ҳудудидаги бошқа жиноятларга алоқадорлигини текширмоқдалар. Унга нисбатан «қамоқ» чораси қўлланилган. 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага