23 октябр 2020 77

“Нексия” ҳайдовчиси пиёдани жароҳатлади

Шу йил 12 октябрь куни соат 18:20 ларда, Наманган шаҳар А.Темур кўчасида Нексия русумли автомашинани йўл варақаси билан бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 21 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага