30 октябр 2020 80

"Нексия" ҳайдовчиси 5 ёшли пиёдани уриб юборди

Жорий йил 2 октябрь куни соат 13:00 ларда, Учқўрғон-Хаққулобод йўлининг 7 км.да "Нексия" русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2015 йилда туғилган болани уриб юборган.

Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, бош мия лат ейиши, ўнг умров суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 27 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага