21 феврал 2020 314

Навоийда “Ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш: муаммолар, ечимлар ва вазифалар” мавзусида илмий - амалий конференция ўтказилди

Жорий йилнинг 21 феврал куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш: муаммолар, ечимлар ва вазифалар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Навоий вилоят ҳокими Cенатор Қ.Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Марказий ҳарбий округ қўмондони, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлими мудири, Навоий вилояти сектор раҳбарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, Навоий Давлат Педагогика институти профессор-ўқитувчилари Академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашдилар. 

Вилоятимиз аҳолиси ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда қатъий фуқаролик позициясини кучайтириш борасида “Навоий вилояти тажрибаси”га оид янги тизимни жорий этиш, бу орқали вилоятдаги барча давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, ҳарбий қисм ва муассасалар, аҳоли ва ёшлар билан олиб бораётган таълим-тарбиявий, маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Навоий вилоятида аҳоли ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик позициясини кучайтириш тизимини жорий этиш борасида комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 

Масъул ташкилот раҳбарлари ўз маърузалари билан иштирок этиб, Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, давлат ва нодавлат, нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Марказий ҳарбий округ олдида турган долзарб вазифалар”, “Ҳарбий ватанпарварлик ва маънавият: муаммо ва ечимлар”, “Аҳоли ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жиноятчиликни олдини олиш муҳим шарт сифатида: долзарб вазифалар”, “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласида ҳуқуқий ахборотнинг аҳамияти”, “Умумтаълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик тарбия масаласи: долзарб муаммо ва вазифалар”, “Тарихий асарларда ватанпарварлик ғоялари”, “Фахрий жангчиларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни” тўғрисидаги маърузаларда фикр алмашилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага