11 апрел 2020 594

Навоий ИИБ: Хотин-қизлар бизнинг ҳимоямизда

Юртимизда “коронавирус” пандемиясини олдини олиш учун эълон қилинган карантин айрим фуқароларимиз фарзандлари таълим-тарбияси билан машғул бўлиш, оила аъзоларига меҳр-оқибатли бўлиб, қўни-қўшнилар билан иноқ-аҳил яшаш, азалий ўзбекона урф-одатларимизга амал қилиш ўрнига турли дилозорликлар ва уруш-жанжал, келишмовчиликларни келтириб чиқараётганларнинг борлиги ачинарли ҳолдир.

Маълумотларга кўра, айни шу синовли кунларда ўз оила аъзоларига далда бўлиш ҳамда уларга кўмак бериш ўрнига муаммоли вазиятларни ва оилавий келишмовчиликларни келтириб чиқараётган фуқароларимиз аниқланмоқда. Қанчалик аччиқ бўлмасин, айтишга мажбурмиз, ҳатто, ўз отаси, онаси ва яқинларига қўл кўтараётган ёки турмуш ўртоғининг ҳаётига тажовуз қилаётган ҳамда арзимаган важ-баҳоналарни сабаб қилиб, оила аъзоларига турли тазйиқ ва зўравонликлар содир этаётган иродаси бўш эр йигитларимизнинг борлиги ачинарли ҳолдир. Сиз шу каби ҳолатларга дуч келсангиз, бундай ҳолатларга беэътибор бўлманг, шундай синовли кунларда бир-биримизга меҳр-оқибатли, инсоф диёнатли ва далда бўлайлик!

Сиз азизларимиздан ўрнатилган мазкур ҳолатларда барча талаб этилган қоидаларга қатъий амал қилишларингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар карантин даврида ўрнатилган тартиб қоидаларни бузган шахсларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларимизга “ҳимоя ордер”и берилиши йўлга қўйилган. Ўзингиз ва яқинларингизни хавфга қўйманг, белгиланган талабларга қатъий амал қилинг.

Мазкур ўрнатилган карантин даврида ўз яшаш хонадонларида қолаётган, тегишли тартиб қоидаларга амал қилаётган фуқароларимизга Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ўз миннатдорлигини билдиради.

Биз ички ишлар органлари ходимлари шундай оғир кунларда сизларнинг соғлигингиз, хавфсизлигингиз, халқимизнинг тинч, осойишта ҳаёт кечиришлари учун ўз ҳаётимизни, соғлигимизни хавфга қўйиб хизматга бел боғлаганмиз. Сиз азизлар ўз яқинларингиз учун уйда қолинг! 

Зеро сиз уйда қолиб, минглаб инсонларнинг соғлиги ва  ҳаётини асрашга ҳисса қўшган бўласиз! 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага