25 сентябр 2020 613

Миннатдорлик мактуби

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ тизимида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Булардан кўзланган асосий мақсад инсон ҳуқуқларини таъминлаш, халқни рози қилишдан иборат.

Бу борада ИИВ ЖИЭББ тизимларида ҳам кенг кўламли ишлар қилинди. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ҳақ ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ишлар ўз самарасини беряпти.

Тошкент вилояти ИИББ П ва ЖИЭБ 50-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган Ж. Мамажоновнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўллаган миннатдорлик мактуби ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Мазкур мурожаат муаллифи жазони ижро этиш тизимидаги ислоҳотлар, колонияларда жазо муддатини ўтаётган шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирар экан, маҳкумларнинг ҳуқуқлари тўла таъминланаётганини, турли соҳа вакиллари, малакали мутахассислар келиб у ердаги шароитларни ўрганаётганини айтади.

Жумладан, юқори турувчи орган раҳбарлари ташриф буюриб, маҳкумлар билан суҳбат ўтказишаётгани, муаммолари бор йўқлиги билан қизиқаётганини таъкидлайди.

Кези келганда айтиш жоизки, баъзан ижтимоий тармоқларда билиб-билмай асоссиз маълумотлар тарқалиш ҳолатлари кўзга ташланиб турибди. Бу каби асослантирилмаган, аниқ манбаалардан олинган маълумотларга таянилмасдан тайёрланган материаллар кенг жамоатчиликнинг фикрини салбий томонга ўзгартириб юбориши ҳам мумкин.

Бирор бир соҳа юзасидан аниқ маълумотлар, далил ва исбот бўлмаса хабар тарқатмаслик, иғвогарлар томонидан тарқатилган хабарларга эса умуман ишонмаслик кераклиги бот-бот таъкидланади. Юқоридаги мурожаат муаллифи ўз мактубида шу каби фикр ва мулоҳазаларга тўхталар экан, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлида олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун эканини билдиради. Хусусан, ўзи жазо муддатини ўтаётган 50-сон манзил колония мисолида, шарт-шароитлар яхши эканини билдириб ўтган.

Шунингдек, бу ерда иш билан таъминлангани, меҳнати эвазига маош олиб, бетоб онасининг дори-дармонлари учун ҳар ойда уйига пул юбориб, кўмаклашаётганини айтади.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, қандайдир ғараз мақсадни кўзлаган кимса бирор шахсга ёки соҳага тош отиш, иғво тарқатиш орқали жамоатчиликни унга қарши қилишга уриниши мумкин. Ундай кимсалар қилмишларига яраша жавоб беришлари турган гап. Аммо миш-мишларга ишониб, ижтимоий тармоқларда салбий фикр билдираётганлар шунча саъй-ҳаракатни чиппакка чиқаришга уринишлари тўғри бўлмайди.

 «Вақт-Время» газетаси ижодий жамоаси

ИИВ ЖИЭББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага