22 октябр 2020 92

Жиззах шаҳрида "Жентра" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 957-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳар, "Мирзо Улуғбек" маҳалласида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Қ.Х. “Жентра” автомобилини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи 1958 йилда туғилган О.Ж.ни уриб юборган.

Натижада, О.Ж. тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага