24 октябр 2020 134

Икки Нексиянинг тўқнашуви натижасида йўловчи жароҳат олди

Шу йил 11 октябрь куни соат 23:30 ларда, Наманган шаҳар Ахсикент МФЙ Ахсикент кўчасида Нексия русумли автомашинани йўл варақаси билан бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, яна бир Нексия русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, Нексия русумли автомашина салонида бўлган йўловчи ўнг елка суягининг ёпиқ силжиб синиши, пешона, кўкрак қафаси, ўнг ва чап тизза соҳаларини шилиниши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 21 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага