5 август 2020 264

Ички ишлар вазирлиги тиббиёт хизмати ходимлари фаолияти бўйича миннатдорчилик мактуби келди

Унда жумладан шундай дейилади;
Сизга ушбу орқали маълум қиламанки мен Ички ишлар идоралари тизимида 32 йил давомида турли лавозимларда хизмат қилиб 2010 йил нафақага чиқганман. Шу йил июль ойида хароратим кўтарилиб қаттиқ бетоб бўлиб қолдим ва шу куни ИИББ тиббиёт бўлимига телефон қилиб уйга шифокор чақиртирдик. Шунда Чориева Феруза исмли шифокор келиб, кўриб тўлиқ текшириб, қандай муолажа қилиш кераклигини турмуш ўртоғимга ёзиб-тушунтириб кетди. Касаллик 15 кун жуда оғир кечди. Бу шифокор хар куни 3-4 маҳал телефон қилиб ҳолимдан ҳабар олиб аёлимга қўшимча маслаҳатларни бериб назорат қилиб турди. Мен бутун ҳаётим давомида бундай жонкуяр, меҳрибон, масъулиятли, тажрибали шифокорни кўрмаганман. Шундай вазиятлар бўлдики тунда соат 12-1 ларда ҳам аёлим телефон қилиб маслаҳат сўраганида ҳеч оғринмай ҳамма маслаҳатларни тушунтириб бериб яна ўзи эрта тонгдан хабар оларди.

Хозирги пандемия вақтида бутун дунёда касаллик билан курашаётган вақтда бундай шифокорлар 1000 дан 1 та учрайди.

Мана худога шукр ҳамма касаллик ортда қолди. Мени соғайишимда бу меҳрибон жонкуяр шифокор Чориева Ферузани Аллоҳни ўзи менга юборди. Шу сабабли мен ўзим ва оилам номидан Чориева Ферузага чуқур миннатдорчилигимизни билдириб, муҳтарам Вазир жанобларидан шу шифокорни ИИББ тиббиёт ходимлари орасида ўрнак қилиб кўрсатиб, шунақа тиббиёт ходимлари кўпайишини сўраб ўз ваколатингиз доирасида рағбатлантиришингизни сўраб қоламиз.

Бундай оғир вақтларда халқ соғлиғини ўзининг соғлиғидан устун қўйиб хизмат олиб бораётган Чориева Феруза ва шу каби шифокорларимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Бундай шифокорларни олдида бош эгамиз.
Бизнинг миннатдорчилигимизни етказганлигингизни ёзма равишда хабар беришингизни сўрайман. 

Ҳурмат эҳтиром билан Алимовлар оиласи.

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага