29 май 2020 958

Ички ишлар вазири Туркманистонлик ҳамкасбини табриклади

Туркманистон ички ишлар вазири, полиция генерал-майори М.Б. Чакиевга

Ҳурматли Мамедхон Бердимуродович!

Туркманистон ички ишлар органлари ходимларининг куни - касб байрами муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилишингизни сўрайман.

Ички ишлар органлари ходимлари мардлик ва жасорат кўрсатган ҳолда, фуқароларнинг тинчлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш йўлида масъулиятли хизмат вазифаларини бажариш баробарида, ўзларининг касб бурчларини шараф билан адо этиб келмоқда.

Ҳурматли Мамедхон Бердимуродович, ушбу шодиёна кунда Сизга ва Сиз орқали Туркманистон полициясининг барча шахсий таркиби ҳамда фаҳрийларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик ва улкан зафарлар тилаб қоламан.

Ҳурмат билан,

Пўлат Раззоқович Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири,
генерал-лейтенант

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага