28 май 2020 889

Ички ишлар вазири Озарбайжонлик ҳамкасбини табриклади

Озарбайжон Республикаси ички ишлар вазири, 
генерал-полковник
Эйвазов В.С.га 

Ҳурматли Вилаят Сулейман ўғли!

Сизни ва Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг барча ходимларини миллий байрам – Озарбайжон Республикаси куни билан самимий муборакбод этаман. 
Ушбу тантанали ва тарихий кунда, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида хизмат қилаётган ички ишлар органларининг барча ходимларига фаровонлик, ишларида омад ва зафарлар тилайман. 
Ҳурматли Вилаят Сулейман ўғли, фурсатдан фойдаланиб, шундай муҳим кунда сизга ўзимнинг юксак ҳурматимни изҳор этиб, узоқ йиллар давомида сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва фаровонлик, масъулиятли давлат фаолиятида янгидан-янги муваффақиятлар, халққа ва улар танлаган йўлда тинчлик ва осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилашимга ижозат бергайсиз. 

Чуқур ҳурмат ила,

Пўлат Раззоқович Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, 
генерал-лейтенант

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага