3 июл 2020 613

Ички ишлар вазири Белорусиялик ҳамкасбини табриклади

Беларусь Республикаси ички ишлар вазири

милиция генерал-майори

Ю. Х. Караевга  

 Ҳурматли Юрий Хаджимуратович!

Сизни ва Сиз раҳбарлигингиздаги ташкилотнинг барча ходимларини энг азиз ва муҳим байрам – Беларусь Республикасининг Мустақиллик куни билан табриклаш менга катта мамнуният бағишлайди. 

Ушбу юксак марраларни забт этишнинг энг муҳим омиллари, авваламбор, тинчлик ва осойишталик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик, изчил ва қатъият билан амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бўлиб, уларда асосий эътибор халқ манфаатларига қаратилган узоқ ва яқин қўшнилар билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ётади.

Ҳурматли Юрий Хаджимуратович, чин дилдан Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва фаровонлик, масъулиятли давлат ишларингизда улкан зафарлар, қардош мамлакат халқига эса – тинчлик ва осойишталик, танлаган йўлида тараққиёт ва фаровонлик тилайман. Осойишталикни юқори малакали профессионаллар ҳимоя қилаётганига аминман.  

Чуқур ҳурмат ила,

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири,

генерал-лейтенант

Пўлат Раззоқович Бобожонов

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага