31 октябр 2020 85

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида Ширин шаҳар ИИБ томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда

ИИВнинг 2020 йил 10 октябрь кунидаги Ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолиятини самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлигини ўтказиш тўғрисидаги 147-сонли Фармойиши ижроси юзасидан Ширин шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бўлими ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ширин шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби шаҳар ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими инспектори ва ҳудудий профилактика инспектори билан иштирокида пандемия шароитида мактабдаги ҳолат, ўқувчиларнинг давомати, мактабни тиббий ниқоб ва антисептик воситалари билан таъминланганлиги даражаси текширилиб, ўқувчиларга дарсга сабабсиз қатнашмаслик, карантин қоидаларига риоя қилишлик юзасидан тавсиялар бериб ўтди.

Ширин шаҳар Фарход МФЙ раиси ва уни ҳуқуқ тарғибот масалалари бўйича ўринбосари ҳамкорлигида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида Фарход маҳалласида яшовчи Э.Эшмуродов, Б.Алиқулов ва Б.Шафиевлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга ўз мулкига эҳтиёт бўлишлари ҳамда фирибгарлик қурбони бўлиб қолмасликлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Ширин шаҳар Бунёдкор МФЙ раисининг ҳуқуқ тарғибот масалалари бўйича ўринбосари А.Нарқулов “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида маҳалласида яшовчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга ўз мулкига эҳтиёт бўлишлари ҳамда фирибгарлик қурбони бўлиб қолмасликлари бўйича тарғибот ишлари олиб бориб, буклетлар тарқатиб чиқилди.

Бундай амалий ишлар Ширин шаҳар бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага