26 май 2020 432

Ҳамкорлик - тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган

Сурхондарё вилоятида маҳаллалардаги жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этиш, ҳудуд тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари ҳамкорлигидаги аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бу борадаги ишлар тизимли равишда ташкил этилиб келинмоқда.

Термиз шаҳрида ташкил этилган тадбирда ҳам мазкур йўналишда бажарилиши лозим бўлган жиҳатлар атрофлича муҳокама этилди - дейди вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник С.Каттаева, бунда Миллий гвардиянинг аёл ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар бўлимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари, ҳудуд профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакилларидан иборат ишчи гуруҳ олдидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Бундан кўзланган асосий мақсад эса жойлардаги криминоген вазиятни яхшилаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уйма-уй юриш асносида аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этишга қаратилгандир.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага