14 январ 2021 245

Гўзаллик салонидаги ўғирлик фош этилди

Жорий йилнинг 9 январь куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган аёллар гўзаллик салонига бориб, қўлида бўлган аёллар сумкасини стул устига қўйган вақтида, номаълум шахс сумкасидан 720.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, аёл жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, шу куни соат 14:10 ларда Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган аёллар гўзаллик салонида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган аёлни қўлида бўлган аёллар қўл сумкасини стол устига қўйганлигидан фойдаланиб, сумкасини ичида бўлган 450.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 10 январь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага