31 октябр 2020 137

Фарғона шаҳрида Туркияда ишлаб чиқарилган кийим-кечакларни 13 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл алданди

2019 йилнинг декабрь ойида Ю.М. ва Б.Х. исмли аёллар бир гуруҳ бўлиб, С.Х. исмли аёлнинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган Туркияда ишлаб чиқарилган кийим-кечакларини 13.000 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, пулларни маҳсулотларни сотиб сўнг беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган маҳсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага