19 май 2020 744

Энди ИИО хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари билан Миллий Гвардиянинг аёл харбий хизматчилари бирга хизмат ташкил этади

2020 йил 16 май куни Тошкент шаҳар Миллий Гвардия бошқармаси, Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қабул қилинган «Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича 2020 йил давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар» қўшма дастурига асосан, илк бор Тошкент тажрибаси сифатида туман ИИОФМБ бошлиғи фармойишига асосан ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига ҳудуднинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб, жами 36 нафар Тошкент шаҳар Миллий Гвардия аёл ҳарбий хизматчилари бириктирилиб, ўзаро ҳамкорликда Тошкент шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, оила-турмуш доирасидаги ҳодисалар юзасидан хар бир оилага кириб, уларнинг муаммоларини, оилавий низоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, оилавий жанжалкашлар, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчилар, муқаддам судланганлар, жиноят содир этганлар, пробация назоратида турганлар, гиёҳвандлар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар, тажовузкор руҳий касал аёллар билан профилактик чора тадбирлар ўтказишда, зўравонлик ва тазйиққа учраган аёлларга низоли ҳолатларда ҳимоя ордери расмийлаштиришда, Миллий Гвардия аёл ҳарбий хизматчиларининг куч воситаларидан фойдаланилмоқда ва бу ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Хусусан, 16.05.2020 йил куни Тошкент шаҳрининг барча туманларида Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда, 48 нафар содир этилган оилавий низолар келгусида ҳуқуқбузарлик ва жиноят бўлишини олдини олиш мақсадида, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга ҳимоя ордерлари берилди. 18.05.2020 йил куни эса ўзаро ҳамкорликда 52 нафар зўравонлик ва тазйиққа учраган аёлларга ҳимоя ордерлари берилди.    

Бундан ташқари, 16.05.2020-18.05.2020 йил кунлари Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда 223 нафар оилалар ўрганилиб, 173 нафар профилактик ҳисобда турувчи аёллар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага