31 октябр 2020 352

Бухорода интернет орқали фирибгарлик қилган аёл фош этилди

Сентябрь ойида, номаълум шахс Наманган шаҳар, Жомий кўчасида яшовчи, якка тартибда ишловчи, 21 ёшли Ж.А.га Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келиши учун чипта олиб беришни ваъда қилиб, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида уни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан интернетдаги “Золотая корона” сайти орқали Ж.А.дан жами бўлиб 450 АҚШ долларини электрон пул кўчириш орқали қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши  қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида истиқомат қилувчи, 33 ёшли якка тартибда ишловчи аёл М.К. содир қилганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда жиноят ишида гумон қилинаётган аёл М.К.га нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда фуқароларимиздан ўзганинг мулкини жиноий йўл билан эгаллаш мақсадини кўзлаб турли ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган ютуқли ўйинлар, турли хилдаги акциялар, электрон савдолар ва шу кабиларга алданиб қолмасликларини сўраб қоламиз.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага