18 октябр 2020 128

Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбир натижаси

2020 йил 15 октябрь куни Бухоро туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида Жондор туман Далмун МФЙда яшовчи фуқаро Н.А. ҳамда Бухоро туман Лоша МФЙда яшовчи фуқаро Т.Р. Бухоро туман Новметан МФЙда яшовчи “Негги” ва “Нурхон” исмли шахслар Бухоро туман ҳудудида гиёҳвандлик моддаларини сотиб юрганлигини билдириб, уларнинг жиноий фаолиятига чек қўйиш ва “Негги” ҳамда “Нурхон” исмли шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 15 октябрь куни фуқаролар Н.А. ҳамда Т.Р. қилган мурожаати асосида олиб борилган тезкор тадбир давомида назорат тариқасида сотиб олиш учун юборилган Н.А.га Бухоро тумани Кунжиқала МФЙ Новметан қишлоғида яшовчи «Нурхон» исмли шахс мўмай даромад орттириш мақсадида 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм пул эвазига табиий ҳолатда ўлчанган ҳолатда 2 килограмм бир туп яшил рангли ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддаларига ўхшаш ўсимликни сотаётганлиги аниқланиб, мазкур ўсимликлар текшириб кўриш мақсадида холислар иштирокида пакетга солиниб муҳрланиб, ИИБ ихтиёрига олинган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Бухоро туман ИИБ ТБга топширилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага