8 июн 2020 1245

Бойсунда ноқонуний экстремистик оқим фаолиятига чек қўйилди

Сурхондарё вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида, жорий йилнинг 8 июнь куни Бойсун тумани ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Жиҳодчилар” экстремистик оқимнинг (ЭО) бир гуруҳ аъзоларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Жумладан, экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётган Бойсун туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг яшаш манзилларида тинтув ва олиб қўйиш тергов ўтказилиши натижасида, уларнинг айримлари ўзларининг уяли алоқа воситалари ва компьютер қурилмалари хотирасида тақиқланган адабиётларни сақлаш ва тарқатиш орқали инсон онгини ёт ғоялар билан бузиб келаётганлиги маълум бўлган.

Дастлабки текширувлар натижасида аниқланишича, экстремистик гуруҳнинг аъзолари меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясига бориб, у ерда ишлаши давомида халқаро террористик ташкилотларнинг ёт ғояларга ёлловчи ғоялари таъсирига тушиб, оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб келганлиги, яшаш манзилларига келганларидан кейин ҳам туман ҳудудида “Жиҳодчилар” экстремистик оқимнинг яширин жамоатини тузиб, яқинлари орасида даъват қилиш ишларини олиб бориб, экстремистик руҳдаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда, аниқланган материаллар юзасидан судга доир адабиётшунослик экспертизалари тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз фуқароларимизни, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, бузғунчи ёт ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик оқим ғоялари билан йўғрилган сайтлардаги ёлғончи даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи экстремистик ташкилот даъватчиларининг маърузаларидан фойдаланмасликларини ва тарқатмасликларини сўраб қоламиз!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага