14 май 2020 250

Автомобилдан сақланинг ёҳуд огоҳлик ҳақида унутмаслик маслаҳат берилади

Қаровсиз қолдирилган автомобиллар кўпинча ўғрилар учун яхши “ўлжа” бўлиши мумкинлиги ҳақида доим ёдда тутиш зарур. Шу боис автомобиль эгалари хавфсизлик чораларини кўриб қўйишни унутмасалар, ўзларига фойда, албатта. Фарғона шаҳридаги бозорча яқинида “Нексия” машинасини қолдирган аёл шундай аҳволга тушиб қолди. Номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган машинаси тўғрисида ички ишлар органларига маълум қилди. Ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида автомашина 27-сонли мактабгача таълим муассаса биноси олдидан техник соз ҳолда топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ички ишлар ходимлари амалга оширилган тезкор чоралари натижасида ушбу жиноятни Фарғона шаҳар, А. Қодирий кўчасидаги уйда яшовчи И.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда. 

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага